Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Яшил макон» доирасида экилган дарахтларга зарар етказган эчкининг эгаси жаримага тортилди

«Яшил макон» доирасида экилган дарахтларга зарар етказган эчкининг эгаси жаримага тортилди

Навоий вилоятида «Яшил макон» лойиҳаси доирасида экилган дарахтларга зарар етказган эчкининг эгаси жаримага тортилди. Бу ҳақда Навоий вилояти Экология бошқармаси хабар берди.

Қайд этилишича, Томди туманида жойлашган «Шарқ» ОФЙда истиқомат қилувчи аҳоли томонидан туман Экология бўлимига мурожаат қилиниб, маҳаллада экилган дарахт кўчатлари чорва моллари томонидан пайҳон этилаётганлиги тўғрисида бир неча бор шикоят қилинган.

Оқибатда жорий йилнинг 18 сентябрь куни Томди тумани Экология бўлими ва Миллий гвардия ходимлари билан ҳамкорликда профилактик тадбир ўтказилган.

Тадбир давомида фуқаро С.Т.га тегишли бўлган бир бош эчки томонидан «Яшил макон» лойиҳаси доирасида экилган дарахт кўчатларига ўсишдан тўхтамайдиган даражасигача шикаст етказилганлиги аниқланган.

Ушбу ҳолат юзасидан фуқарога нисбатан МЖтКнинг 79-моддаси 1-қисми билан маъмури баённома расмийлаштирилган.

Бундан ташқари, фуқароларнинг кўрсатмасига асосан, фуқаро С.Т.га тегишли 25 бош эчкилар томонидан доимий равишда ушбу овулдаги дарахт кўчатларига зиён етказилиб келинганлиги маълум бўлган.

Оқибатда фуқаро С.Т.га нисбатан МЖтКнинг 79-моддаси 1-қисми билан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, 1 млн 650 минг сўм жарима ва 990 минг сўм табиатга етказилган зарар белгиланди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг