Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Яшил тадбиркорлик: ССП Тошкентда курьерлик фирмаларига велосипед тарқатди

Яшил тадбиркорлик: ССП Тошкентда курьерлик фирмаларига велосипед тарқатди

Ўзбекистон Савдо-саноат палатасида жорий йилнинг 23 апрель куни ССП кўмагида айрим овқатланиш тармоқлари курьерларига 200 та велосипед тақдим этиш маросими бўлиб ўтди.

Тадбирдан кўзланган асосий мақсад умумий овқатланиш соҳасида кичик ва ўрта бизнес субъектларига кўмаклашиш, иш ўринлари яратиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш, фаол ва ташаббускор ёшларни, шунингдек, соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш, экологик тоза транспорт турини ривожлантиришдан иборат.

Тадбирда велокурьерлик хизматларини ривожлантириш маҳаллий тадбиркорлик субъектларига катта иқтисодий фойда келтириш билан бирга, аҳоли бандлигини таъминлашда муҳим рол ўйнаши таъкидланди.

Велосипед дунё бўйлаб энг кенг тарқалган транспорт тури бўлиб, ундан бир миллиарддан ортиқ аҳоли фойдаланади. Бундай машҳурлик бошқариш қулайлиги, ҳаракат хавфсизлиги билан боғлиқ бўлиб, велосипед йирик шаҳарларда тирбандликлардан тез ўтиб олишга ёрдам беради. Бу афзалликлар эса курьерларни велосипеддан фаол фойдаланишга чақиради.

Велосипедда юрадиган ходим пиёда юрадиган ходимга қараганда 2-2,5 баравар тезроқ ҳаракатланади, бу ўз навбатида, буюртмалар сонини 1,5 бараварга оширади ва фойда ҳам кўпаяди. Етказиб бериш хизматлари учун велосипеддан фойдаланиш бошқа транспорт турларига қараганда, бир қатор афзалликларга эга. Хусусан, велосипед тежамкор, қулай, экологик тоза ва соғлиқ учун фойдали ҳисобланади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг