Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

“Ёшлар овози”: Ўзбекистондаги экологик муаммоларга қаратилган ижтимоий сўровномага қўшилинг

“Ёшлар овози”: Ўзбекистондаги экологик муаммоларга қаратилган ижтимоий сўровномага қўшилинг

Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги UNICEF глобал ташаббуси — “U-Report” билан ҳамкорликда Ўзбекистон ёшлари ўртасида экологик муаммолар бўйича ижтимоий сўровнома ташкил қилди.

Мақсад мамлакатимиздаги 14 ёшдан 35 ёшгача бўлган ёшларнинг Ўзбекистондаги экологик муаммолар билан боғлиқ қатор масалалар бўйича фикрларини тўплаш ва таҳлил қилишдан иборат.

Сўровда қатнашиш учун Telegram’даги U-Report платформаси – @UReportUzbBot’га кириб, бир нечта саволларга жавоб бериш керак. Сўров натижаларига кўра, U-Report экспертлар гуруҳи тўпланган маълумотларни фоиз ва миқдорий нисбатларда умумий таҳлил қилади ҳамда маълумотлар https://uzbekistan.ureport.in расмий веб-сайтида ҳамма учун очиқ бўлади.

Сўровнома натижасида тўпланган маълумотлардан, айниқса, ёшлар овозига эътибор қаратган ҳолда, табиатни асраш ва иқлим муаммоларини ҳал қилиш бўйича самарали ҳаракатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш ҳамда амалга оширишда фойдаланилади.

Ана шундай лойиҳалардан бири — Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Миллий иқлим маркази томонидан Жаҳон банки билан ҳамкорликда амалга оширилаётган “Яшил шаҳарлар” лойиҳаси бутун мамлакат бўйлаб барқарор ва экологик тоза шаҳарларни яратишга қаратилган. Бундан ташқари, тўпланган маълумотлар асосида Ўзбекистондаги ёшлар орқали экологик муаммолар харитасини ишлаб чиқиш режалаштирилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг