Ёшларни иқлим кун тартибига жалб қилиш бўйича таклиф ва тавсиялар тақдим қилинди
Экология вазирлиги ташаббуси билан ўтказилаётган Марказий Осиё эко-оромгоҳида муҳим тадбирлардан бири бўлиб ўтди. Унда болалар барқарор ривожланиш маданиятини илгари суриш ҳамда ёшларни иқлим кун тартибига жалб қилиш бўйича ўз таклиф ва тавсияларини тақдимот қилишди.
Сессия давомида ёшларнинг экология билан боғлиқ муҳим қарорларни қабул қилишдаги имкониятларини кенгайтириш учун бир нечта таклифлар берилди. Экология вазирлиги ҳузурида ёшлар қўмитасини тузиш, ўсмирларга ишлаб чиқилаётган қонунчилик ва экологик дастурларга овоз ва шарҳ бериш имкониятини тақдим этиш, волонтёрлик фаолиятини ОТМларга киришда ва ишга қабул қилишда ҳисобга олиш шундай таклифлар сирасига киради.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter