«YouTube»нинг Ўзбекистонда монетизацияси ёқилиши 30-50 млн доллар даромад келтиради – таҳлил

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази «YouTube» платформасининг Ўзбекистонда реклама даромади кўриш (монетизация) хизмати ёқилишини таҳлил қилди.
Қайд этилишича, «YouTube» монетизацияси 108 та давлатда ёқилган бўлиб, Марказий Осиё давлатларидан фақат Қозоғистонда мавжуд.
Ўзбекистонда креатив индустрия соҳасига оид 9,6 минг корхонада 84 минг нафар ходим фаолият кўрсатмоқда. Креатив иқтисодиётнинг умумий иқтисодиётдаги улушини 2030 йилгача 5 фоизга етказиш мақсад қилинган.
Монетизация хизмати ёқилиши натижасида Ўзбекистонда маҳаллий реклама бозори ҳажми ошади. 2024 йилда реклама бозори 2,1 трлн. сўм бўлиб, 29 фоиз – рақамли рекламага тўғри келади (20 фоиз – ташқи реклама, 51 фоиз – телерекламалар).
Марказ мутахассиси Ф.Раҳимовга кўра, платформада монетизациянинг Ўзбекистон учун ёқилиши натижасида маҳаллий блогерларнинг даромади йилига 30-50 млн долларга етиши мумкин. Бу орқали янги контент яратувчилар сони ошиб, креатив саноат ривожланади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter