Юнусободда пиёдани машина уриб юборди
5 ноябрь, сешанба куни соат 13:10 ларда Тошкент шаҳар Юнусобод тумани Осиё кўчасида 24 ёшли ҳайдовчи Б.Н. «Матиз» русумли транспорт воситасини бошқариб кетаётиб, тартибга солинмаган пиёдалар ўтиш жойидан йўлни кесиб ўтаётган 1941 йилда туғилган пиёда Х.С.ни уриб юборган.
ЙТҲ натижасида пиёда тан жароҳат олганлиги сабабли шифохонага олиб кетилган.
Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter