Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Соврин жамғармаси 600 000 000 сўмлик «Zakovat-Gambit» финали бошланди

Соврин жамғармаси 600 000 000 сўмлик «Zakovat-Gambit» финали бошланди

Тошкентда «Zakovat-Gambit» турнирининг финал босқичи бошланди. Бу йил учинчи бор ўтказилаётган ушбу мусобақада 4 мингдан ортиқ иштирокчилар орасидан энг кучлилари бугун ғолиблик учун дона суради.

Анъанага кўра, мусобақага бу йил ҳам жаҳоннинг энг машҳур шахмат усталари таклиф этилди. Шахмат олимпиадасининг уч карра ғолиби Владимир Крамник, аёллар ўртасида тўрт карра жаҳон чемпиони Хоу Ифан мусобақа қатнашчилари учун мастер-класс ва ҳаяжонли шахмат сеансларини ўтказдилар.

«Zakovat-Gambit» турнири Давлат раҳбарининг алоҳида эътиборидан кейин сўнгги йилларда нуфузи ортиб кетган «Заковат» клубининг ташаббуси бўлиб, мамлакатимизда ёшлар ўртасида шахмат спорт турнирини оммалаштиришга улкан ҳисса қўшмоқда.

Турнир швейцарча тизимда 5 та гуруҳда ўтказилади. 2022 йили А гуруҳида Жавоҳир Синдоров, Жаҳонгир Воҳидов, Муҳиддин Мадаминов; B гуруҳида Хумоюн Бегмуродов, Олег Артёменко, Далер Воҳидов; C гуруҳида Афруза Ҳамдамова, Асроржон Омонов, Миразиз Қўзиев; D гуруҳида Исломбек Синдоров, Темур Шерназаров, Акбарали Абдуҳакимов; E гуруҳида Мадинабону Халилова, Абдумажид Ботиралиев, Абдумалик Халилов ғолиб бўлишган. 1-ўрин эгалари 50, 2-ўрин соҳиблари - 30 ва 3-ўринни олганлар 20 миллион сўм билан тақдирланган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг