Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Зовурларни ёпиқ тизимга ўтказиш ва устида савдо-сервис объектлари қуриш таклиф қилинди

Зовурларни ёпиқ тизимга ўтказиш ва устида савдо-сервис объектлари қуриш таклиф қилинди

Президент Шавкат Мирзиёев Андижонда бўлиб ўтаётган йиғилишда ердан унумли фойдаланиш бўйича Олтинкўл тажрибаси ҳақида тўхталиб ўтди.

Олтинкўлдаги тадбиркор зовурни ёпиқ тизимга ўтказиб, 1,1 гектарда 20 та савдо ва сервис объекти қурган. Туман ҳокимлари ҳеч бўлмаганда 30 километр зовурни шу тизимга ўтказса, 1 мингта савдо-сервис объекти, 10 минг иш ўрни яратиш мумкинлиги кўрсатиб ўтилди.

Шу муносабат билан мутасаддиларга бутун республика бўйича трасса бўйидаги камида 300 километр зовурларни белгилаб, тадбиркорларга таклиф қилиш топширилди. Йил якунигача Олтинкўл тажрибаси асосида 10 мингта савдо-сервис жойи ва 100 мингта иш ўрни яратилиши белгиланди.

Шунингдек, вилоятдаги 21 минг гектар адирни 13 минг гектарига сув чиқариб, экин экиш мумкин. Мутасаддиларга республикадаги барча қир ва адирлардан самарали фойдаланиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш топширилди.

Бундай ерларга сув чиқаришда насос ишлатиш учун электр энергияси нархи деҳқонларга оғирлик қилишини инобатга олиб, қуёш панели ўрнатиш учун молиявий инструментларни тезроқ ишлатиш шартлиги кўрсатиб ўтилди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг