Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Байрамдан кейин қорин оғриғида биринчи ёрдам

Байрамдан кейин қорин оғриғида биринчи ёрдам

Фото: «Medaboutme.ru»

Янги йилни деярли ҳамма хурсанчилик билан кутади. Лекин баъзан кутилмаганда бошланиб қолувчи тиш ёки бош оғриғи, ошқозон безовталиги ва турли жароҳатлар дилни хира қилади. Шундай пайтларда биринчи ёрдам кўрсатишга олдиндан тайёрланиб қўйиш керак.

Аввало, байрамолди уйдаги дори қутисини бир кўздан кечириб қўйишни маслаҳат беради шифокорлар. Унда биринчи ёрдам дори воситаларидан оғриқ қолдирувчи фермент препаратлари, аллергияга қарши воситалар, бинт, пахта, спирт бўлиши керак. Мабодо биринчи ёрдамга олдиндан тайёргарлик кўрилмаган бўлса, унда қуйидаги маслаҳатларга қулоқ тутинг. Кўп ва кучли таом ёки маҳсулотларни аралаштириб, нотўғри тартибда ейиш ошқозонга зўр келади. Ошқозон оғриганда хом картошка сувини ичиш мумкин.

Тиш оғриғи безовта қилса, билак артериясини саримсоқ билан босиб артиш ҳамда шу жойга боғлаб қўйиш фойда беради. Ҳазм жараёни бузилганда эса прополис тиндирмасини тартибга кўра ичиш лозим. Бўғим оғриқларида карам барги боғлаш айни муддао. Очиқ жароҳатлар олинганда ярани оқар сувда кирсовунда ювиш даркор. Қон босими кўтарилса, қулупнай, тут барглари, чилон жийдани чой ўрнида дамлаб ичиш дардга дармон бўлади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг