Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Гипертония хавфини камайтирувчи маҳсулот аниқланди

Гипертония хавфини камайтирувчи маҳсулот аниқланди

Фото: «Yagazeta.com»

Британиялик олимлар Express нашрига қайси парҳез юрак-қон томир касалликлари ривожланиш хавфини сезиларли даражада камайтиришини маълум қилишди. Улар гипертония ривожланиш хавфини камайтиришга ёрдам берадиган асосий маҳсулот деб брокколини айтишган.

Олимларнинг айтишича, аксарият одамлар юқори қон босимидан қийналишади, ҳатто кўпчилиги ўз касалликлари ҳақида билишмайди ҳам. Шифокорларнинг таъкидлашича, айнан шу одамлар юрак хуружидан вафот этиш хавфи юқори. Ортиқча вазндан қийналаётганлар, чекувчилар ва ёмон анамнезга эга қариндошлари бўлган одамлар хавф остида. Бундан ташқари, касаллик хавфи ёшга қараб ортади.

Олимларнинг таъкидлашича, юқори қон босимини нафақат дори-дармонлар билан даволаш, балки диетани ҳам диққат билан ўйлаб кўриш керак. Қон босимини меъёрлаштиришга ёрдам берувчи асосий маҳсулот — брокколи. Бу сабзавот фолат кислота, фитоэстрогенлар, С витамини, кальций, калий ва магнийга бой.

Диетологлар таъкидлашича, ҳафтасига тўрт марта брокколи истеъмол қилиш қон босимини сезиларли даражада пасайтиради. Улар сабзавотни хом истеъмол қилишни ёки буғда пиширишни маслаҳат беришди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг