Кимларга қаҳва ичиш тавсия этилмайди?
Россиялик нутрициолог Мария Розанова қаҳва ичиш тавсия этилмайдиган одамлар тоифасини маълум қилди. Унинг сўзларини «Москва 24» келтиради.
Мутахассис айтганидек, қаҳва даволовчи парҳез сифатида диабет, ошқозон-ичак касалликлари, қон босими, шунингдек, тери муаммосидан қийналаётган кишиларга тавсия этилмайди. Бундан ташқари, Мария Розанова машҳур ичимлик вазн ортишига олиб келиши мумкинлигини айтди.
Шу билан бирга, латте, макиато ва капучино истеъмол қилиш, айниқса, зарарли ҳисобланади.
Нутрициолог қаҳвага қуруқ қаймоқ, қуруқ сут ва шакар қўшилишига қатъий қарши. Бу бижғиш жараёнига сабаб бўлади ва фойдали ичак микрофлорасини нобуд қилади. Натижада иммунитет заифлашиб, янги вирусларга қарши курашишга тайёр бўлмай қолади.
Aгар қаҳвасиз тура олмасангиз, Мария Розанова қўшимчаларсиз оддий қаҳва ичишни маслаҳат беради.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter