Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Коронавирус: шифокор алкоголь хавфини тушунтириб берди

Коронавирус: шифокор алкоголь хавфини тушунтириб берди

Фото: «РИА Новости»

Алкоголь организм ва жигарни қўшимча зўриқтиради, холос. Коронавирус касаллигида эса зарар етказиши ҳам ҳеч гап эмас, дейди Нью-Йорк клиникаси шифокори Марлен Каплан «РИА Новости»га берган интервьюсида.

Нью-Йорк штати АҚШда коронавирус эпидемияси маркази ҳисобланади. Душанба куни биргина штатдаги қурбонлар сони 10 минг кишидан ошиб кетди.

Профилактика мақсадида алкоголь истеъмол қилиш фойдалими, деган саволга Каплан шундай жавоб берди: «Ҳамма хавф-хатарларни тарозига солиб кўриш керак. Ҳар қандай касаллик каби коронавирус ҳам бутун аъзоларимизга юклама беради. Организмимиз вирусга қарши курашаётганда жигаримизга қўшимча юклама тушади: у бу кураш маҳсулотларини фильтрлашига тўғри келади».

«Жигарингизни зўриқтиришни хоҳлайсизми? Алкоголь оғизни, нари борса томоқни дезинфекция қилиши мумкиндир, лекин бу ягона дезинфекция майдони холос. Спирт ўпкангизни дезинфекция қилмайди», — дейди у.

Шифокор оғизни чайиш учун соданинг сувли эритмасидан фойдаланишни маслаҳат беради.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг