Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Мандарин кимларга тақиқланади?

Мандарин кимларга тақиқланади?

Фото: «Ecwid.com»

Мандаринни ҳаддан ташқари кўп истеъмол қилиш аллергия, семизлик, қандли диабет ёки ошқозон-ичак касалликларидан қийналаётган беморлар учун хавфли. Бу ҳақда россиялик диетолог Ольга Григорьян маълум қилди.

Мутахассиснинг сўзларига кўра, мандарин таркибида фруктоза жуда кўп. Ушбу мева тез сўриладиган оддий углеводларнинг кўплиги бўйича етакчи саналади. Шунга қарамай, цитрус мева ўзининг хўшбўй ҳиди билан нерв тизимига ижобий таъсир кўрсатиб, кайфиятни кўтаради.

Бироқ таркибида қанд миқдори кўплиги боис ортиқча вазндан қийналаётган одамлар мандарин истеъмолини чеклаши ёки буткул воз кечиши лозим. Улар кунига иккитагача мандарин ейиши мумкин. Бу чеклов болаларга ҳам тааллуқли.

Аллергикларда цитрус меваларни ҳаддан ташқари кўп истеъмол қилиш эшакеми, аллергик тумов ёки бўғилишга сабаб бўлади. Ошқозон-ичак йўли касалликларидан қийналаётганларнинг аҳволи ёмонлашиши мумкин.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг