Мутахассислар тишларни қорайтирувчи маҳсулотларни маълум қилишди
Тиш рангига, айниқса, таркибида аминокислоталар ва пигментлар бўлган маҳсулотлар кўпроқ таъсир кўрсатади.
Стоматологларнинг фикрига кўра, черника, қора смородина, маринадланган лавлаги, гилос ва олча шарбати, қизил шароб, шунингдек, ранг-баранг газланган ичимликлар, қайла ва зираворлар тиш рангини ўзгартиради.
Мутахассисларнинг таъкидлашича, доимо чой ва қаҳва ичиш ҳам тиш рангига салбий таъсир ўтказади. Устига-устак, чой тишларни янада кўпроқ қорайтиради. Бундай ичимликларни ҳар сафар истеъмол қилгандан сўнг оғизни чайиш ёки махсус тиш кўпигини суртиш кифоя. Фақат ҳар куни эрталаб тишларни яхшилаб ювиш зарур.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter