Огоҳлантириш — тамаки ва алкогол коронавирус юқтириб олиш имконини кескин оширади
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг бош директори Тедрос Aдхан Гебрейесус коронавирус пандемияси даврида алкогол ва чекишни ташлашни тавсия қилди. Бу ҳақда ЖССТ баёнотида маълум қилинган.
Гебрейесуснинг сўзларига кўра, чекиш коронавируснинг жиддий ривожланишига ҳисса қўшиши мумкин. Бундан ташқари, у овқатланишга эътибор бериш зарурлигини таъкидлади. Фойдали ва соғлом таомлар истеъмол қилишга чақирди.
Шунингдек, кунига камида 30 дақиқа спорт билан шуғулланиш тавсия этилади, деди ЖССТ раҳбари. У масофадан туриб, уйдан туриб ишлаётганда узоқ вақт бир ҳолатда қолмасликни, ҳар ярим соатда уч дақиқали танаффус қилиш зарурлигини таъкидлади.
«Энг муҳими ва эътибор қаратадиган жиҳати – бу алкогол маҳсулотларининг зараридир. Оддий ҳаётда ҳам спиртли ичимликлар саломатлик учун ўта зарардир. Аммо инфекция тарқалган бир пайтда уни истеъмол қилиш одам иммун тизимига қаттиқ шикаст етказади. Оқибатда, инфекция юқтириб олиш хавфи кескин ортади», — дейди мутахассис.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter