Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Олимлар умрни узайтирадиган маҳсулотни топишди

Олимлар умрни узайтирадиган маҳсулотни топишди

Фото: «Youtube.com»

Америкалик олимлар чили қалампирини мунтазам истеъмол қилиш бевақт ўлим хавфини камайтириб, умрни узайтириши мумкинлигини аниқладилар, дея хабар берди «Fox News» телеканали.

Американинг кардиологлар ассоциацияси мутахассислари ўтказган тажриба чоғида дунёнинг етакчи бешта соғлиқни сақлаш тизими маълумотлар базасидаги 4 729 та тадқиқотни таҳлил қилишиб, Италия, Хитой, Эрон ва АҚШдаги 570 минг одамнинг кўрсаткичларини таққослашди.

Олимлар мунтазам чили қалампирини истеъмол қилганларда ўлим хавфи юрак-қон томир тизими касалликларидан 26%, саратондан 23%га камайганлигини аниқлашди. Шунингдек, бошқа хасталиклар билан боғлиқ ўлим хавфи ҳам ўрганилди. Унга кўра чили қалампирини истеъмол қилувчилар орасида ушбу маҳсулотни умуман истеъмол қилмайдиганлар билан солиштирганда ўлим хавфи 25% кам чиққан.

Чили қалампирининг бундай хусусияти унинг антиоксидант, яллиғланишга ва  ўсмага қарши курашиши, шунингдек, қонда глюкоза миқдорини назорат қилиши билан изоҳланади. Мазкур маҳсулотнинг организмга таъсир кўрсатиш механизми ҳали қўшимча ўрганилишини талаб этади, дея таъкидлашмоқда олимлар.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг