Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Шифокор: Хонадаги қуруқ ҳаво бурундан қон кетишига олиб келиши мумкин

Шифокор: Хонадаги қуруқ ҳаво бурундан қон кетишига олиб келиши мумкин

Фото: «Twitter.com»

Совуқ кунлар яқинлашганда уйни иситиш мақсадида кондиционерни ёққандан сўнг хонада ҳаво намлиги 10-20 фоизгача пасаяди ва бу ҳолат бурундан қон кетишига олиб келиши мумкин. Бу ҳақда  россиялик тиббиёт фанлари доктори, офтальмолог Сергей Хомяковнинг «РИА Новости»га берган интервьюсида маълум қилди.

«Кўз қизаради, унда бегона жисм бордек туюлади, кўзни юмганда оғриқ сезилади. Қовоқларда қичишиш ва эрталаблари кўз қобиғида ёпишқоқ суюқлик пайдо бўлиши кузатилади», — деди Хомяков.

Шифокорнинг қўшимча қилишича, худди шундай ҳолат бурун шиллиқ қаватида пайдо бўлиб, нафас олиш қийинлашуви бурундан қон кетишига сабаб бўлади.

«Шиллиқ пардалар қуриб қолмаслиги учун хонанинг ички ҳароратини меъёрлаштириш керак.  Бунинг учун энг қулай ҳарорат нолдан юқори 21 даража ва нисбий намлик 50 фоиздан баланд бўлиши тавсия этилади.  Бу, айниқса, уйда ёш болалар бўлганда муҳим», — дея огоҳлантирган Хомяков.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг