Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Шифокор хотирани яхшилаш усулини айтди

Шифокор хотирани яхшилаш усулини айтди

Шифокор Сергей Агапкин нотаниш тилларни ўрганиш хотирани яхшилашга ёрдам беришини айтди.

Хотиранинг ёмонлашувига йўл қўймаслик учун Агапкин янги сўзларни ёдлашни маслаҳат берди. «Ажойиб вариант — бу тил ўрганиш», деди у. Мисол учун, агар бирор киши француз тилини билса, унда хитой тилини ўрганишга киришиш у учун самарали бўлади, деб ҳисоблайди мутахассис.

Агапкин янги тилни ўрганиш учун кунига ярим соат ёки бир соат сарфлашни тавсия қилади. Шунингдек, у яхши натижаларга эришиш учун буни юриш ёки бошқа жисмоний фаолият билан бирлаштириш мумкинлигини таъкидлайди. «Хотира том маънода икки ҳафта ичида яхшилана бошлайди», дейди мутахассис.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг