Смартфон ва компютерларга қилинадиган асосий ҳужум турлари маълум қилинди
«Cisco» компанияси томонидан ўтказилган тадқиқотларга кўра, кибержиноятчилар жиноят содир этишда асосан тўрт турдаги ҳаракатлардан фойдаланиши қайд этилган:
Криптомайнинг (қурилмангизга яширин ҳавола юбориш орқали уни майнинг учун ишлатишади);
Фишинг (зарарли ҳавола орқалимаълумотларингиз қўлга киритилади);
Троян (вирус тури бўлиб, қурилмани ишдан чиқариш, ундаги маълумотларни кўчириб олиш бўйича зарарли дастурлар юбориш ва ҳ.к.);
Рансомвар (вирусли дастурлар юбориб, товламачилик йўли орқали пул талаб қилиш).
«Ўзингиз билмаган ва текширилмаган ҳаволаларга кирмаслик ва турли хилдаги келиб чиқиш манбаси аниқ бўлмаган файлларни қурилмангизга юклаб олмаслик тавсия этилади», дейилади мутахассислар изоҳида.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter