Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Сочларни текисловчи воситалардан кўп фойдаланиш саратонга сабабчи бўлиши мумкин

Сочларни текисловчи воситалардан кўп фойдаланиш саратонга сабабчи бўлиши мумкин

Сочларни текисловчи воситалардан кўп фойдаланувчи аёлларда бачадон саратони ривожланиши эҳтимоли сезиларли даражада ошади. АҚШ миллий институти олимлари ўтказган тадқиқот натижалари шундай хулоса берди.

Cочларни текисловчи воситалар таркибида эндокрин тизимига салбий таъсир кўрсатувчи кимёвий моддалар мавжуд.

АҚШда бачадон саратони хасталиги (энг кўп тарқалган гинекологик саратон тури), айниқса, қора танли аёллар орасида кўп учрамоқда.

Умуман олганда, гўзаллик муолажалари билан ўйнашиб бўлмайди. Масалан, айрим косметология воситалари таркибидан эндокрин бузилишларга олиб келувчи диоксан моддаси бор. Тирноқлар учун ултрабинафша лампалардан фойдаланишни меъёрдан ошириб юбориш эса тери саратонига олиб келиши мумкин.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг