Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ухлашдан аввал телефонда гаплашмаган маъқул. Акс ҳолда...

Ухлашдан аввал телефонда гаплашмаган маъқул. Акс ҳолда...

Фото:«Shutterstock»

Англияда олиб борилган бир тадқиқот натижаларига кўра кечки пайт ухлашдан 2-3 соат аввал телефонда кўп гаплашиш мияга салбий таъсир қилиши, бу эса уйқуда босинқираш ва депрессияга сабаб бўлиши аёнлашди. Бу ҳақда «Hurriyet» хабар бермоқда.

Глазго университети олимлари уйқу билан соғлиқ орасидаги боғлиқликни тадқиқ қилишди. Бирлашган қироллик миқёсида 37-73 ёшлар орасидаги 91,5 минг киши устида олиб борилган тадқиқот шуни кўрсатдики, 24 соатлик тартибга риоя қилмаган вужудда руҳий ва жисмоний зўриқишлар кузатилар экан.

Профессор Даниэл Смиснинг айтишича, тана ритмига риоя қилмаган кишиларда кучли депрессия пайдо бўлади.

«Кечки пайт уйқудан икки соат аввал қўл телефонида камроқ гаплашиш, иложи борича уни ўчириб қўйиш керак. Борди-ю, телефонда кўп гаплашилса, қурилма мияга «ҳалиям кундуз» деган сигнал юборади. Шу боис тана ухласа ҳам мия дам олмайди», – деди Даниэл Смис.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг