Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Юракни қандай соғлом сақлаш керак: мутахассислар ҳаётий саволларга жавоб беришди

Юракни қандай соғлом сақлаш керак: мутахассислар ҳаётий саволларга жавоб беришди

Дунёда ўлимнинг учта асосий сабаби бор – юрак қон-томир касалликлари, инсулт ва шундан кейингина сурункали обструктив ўпка касаллиги.

Бироқ, рейтингдаги етакчи бу касалликларнинг пайдо бўлиши хавфини бартараф этиш мумкин. Буни қандай қилиш керак ва «моторга ғамхўрлик қилиш ҳақида нималарни билиш шарт» — булар ҳақида кардиология бўйича ўтказилган «Юракни ҳис эт» ўқув тадбирида айтиб берилди. Ушбу тадбир Тошкентдаги SANTO фармацевтика компанияси томонидан блогерлар ва журналистлар учун ташкил этилди.

Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт маркази Артериал гипертензия ва молекуляр генетик тадқиқотлар илмий-тадқиқот лабораторияси мудири, тиббиёт фанлари доктори Гўзал Абдуллаева сўзга чиқиб, Ўзбекистонда кардиологиянинг ривожланиш тарихи, мамлакатимизда яратилган шарт-шароитлар ва юрак-қон томир касалликларини эрта аниқлаб, самарали даволашга қаратилган жорий профилактика тизими ҳақида гапириб берди.

Мутахассис томонидан маълум қилинишича, 2006 йилда кардиология марказида молекуляр генетик лаборатория ташкил этилди. Ўтган йиллар давомида 40 дан ортиқ генетик полиморфизмларни ўрганиш натижасида ДНК банки яратилди. Айни пайтда муҳим гипертензия (қон босимининг ошиши билан тавсифланган касаллик – таҳр. эслатмаси), тузга сезгир артериал гипертензия, кардиомиопатия (миокард шикастланиши билан тавсифланган патология – таҳр.) касалликларига қарши курашни ривожланиши учун генетик хавф паспортини яратиш ишлари олиб борилмоқда.

Тадбирда маърузачи мамлакатимизда ҳам аёллар, ҳам эркаклар ўртасида ўртача умр кўриш даражаси ошиб бораётганини таъкидлади. Шундай қилиб, 90-йилларда бу кўрсаткич 67 ёш эди, ҳозир эса 73,8 йилни ташкил қилмоқда. Айни пайтда Ўзбекистонда аҳолининг умр кўриш давомийлигини оширишга қаратилган соғлом ва муваффақиятли қариш концепцияси ишлаб чиқилмоқда.

2030 йилга келиб ЖССТ юқумли бўлмаган касалликлар, жумладан, юрак-қон томир касалликларидан эрта ўлимни учдан бирга қисқартиришни режалаштирмоқда. Ўлим кўрсаткичлари таркибида юрак-қон томир тизими касалликларидан ўлим даражаси устунлик қилади ва 58 фоизни ташкил этади. Шу билан бирга саратон касаллигидан вафот этганлар умумий кўрсаткичнинг 6,70 фоизини, бахтсиз ҳодисалардан 4,40 фоизни ва ошқозон-ичак касалликлари натижасида ҳаётдан кўз юмганлар 3,60 фоизни ташкил қилади.

Хозирда Ўзбекистонда юрак-қон томир касалликларига чалинган беморларнинг ягона экспертлар реестри яратилмокда, режали тиббий кўриклар қамраб олиниб, асосий кардиогурухдаги кардиодорилар билан беморлар бепул таъминланмоқда. Шу билан бирга, шифокорларнинг маошлари оширилаётгани, мутахассис тайёрлаш ишлари олиб борилаётганини таъкидланди.

Аммо, ушбу йўналишда бир қатор ҳал этилмаган муаммолар ҳамон сақланиб қолмоқда, хусусан: артериал гипертензия билан оғриган беморларни бирламчи тиббий-санитария ёрдами тизимида қамраб олинмаганлиги, беморларнинг юрак хасталиклари хавфидан бехабарлиги муаммоси мавжуд.

Шунингдек, тузга сезгир артериал гипертензиянинг юқори тарқалиши мавжуд бўлиб, бу касалликни ош тузига юқори даражадаги таъм сезувчанлиги билан солиштириш мумкин. Кардиологнинг таъкидлашича, бундай ташхис қўйилган беморлар айниқса хавф остида. Марказ лабораториясининг маълумотларига кўра, беморларнинг тахминан 67 фоизи тузга сезгир артериал гипертензия билан оғрийдилар – бу босим тўғридан-тўғри катта миқдордаги тузни истеъмол қилишга боғлиқ бўлганда бўлади.

Мисол учун, Қўшма Штатлардаги тавсияларда тузни истеъмол қилиш нормаси мавжуд - кунига уч граммдан кам. Лабораториямиз тадқиқотлари маълумотларига кўра, Республика аҳолиси халқаро экспертлар томонидан белгиланган 4-5 гр.дан кўра анча кўп туз истеъмол қилади. Мутахассиснинг сўзларига кўра, юрак хасталиги ривожланиш хавфи остида бўлган одамлар озиқ-овқат таркибидаги туз миқдорини назорат қилишлари керак бўлади.

Шунингдек, мутахассис тиббиёт муассасасининг айрим режалари ҳақида гапириб ўтди. Кардиология марказига юқори технологияли ускуналар, юрак аритмияларини жарроҳлик йўли билан даволаш имконини берувчи инновацион қурилмалар келиши кутилмоқда. Бугунги кунда тиббиёт масаканида радиочастота абляцияси қўлланилади ва улар криоабляциядан фойдаланишни режалаштирмоқдалар – унга кўра зарарланган ҳудудларга -80 ° C гача бўлган жуда паст ҳароратларда таъсир ўтказилади. Таъкидлаш керакки, криоаблацияда асоратлар камроқ бўлади.

Тиббиёт фанлари номзоди, SANTO муассасаси маслаҳатчиси Гулнора Шамухитдинова компаниянинг ривожланиш тарихи билан бир қаторда юрак-қон томир касалликларини даволашда ишлатиладиган дори воситалари ҳақида гапирди. Портфелда терапиянинг турли соҳаларидаги касалликларни даволаш учун 12 фармакотерапевтик гуруҳдаги 240 дан ортиқ умумий дорилар мавжуд. SANTO ваколатхоналарини Қирғизистон ва Ўзбекистонда, Россия ва Мўғулистонда, шунингдек, Қозоғистонда топиш мумкин. SANTO компаниясининг ҳудудий ПР менежери Татяна Филипчик, ўз навбатида, компания Polpharma халқаро фармацевтика гуруҳи таркибига киришини ва GMP стандартлари бўйича ишлаб чиқарилган самарали, хавфсиз ва сифатли дори воситалари етказиб берилишини таъкидлади.

Мамлакатимизда дори-дармонлар юрак-қон томир касалликларининг олдини олиш ва даволаш учун ҳам тақдим этилади. Шу жумладан, дунёдаги энг кенг тарқалган касалликлардан бири бўлган артериал гипертензия даволаш воситалари ҳам мавжуд. Масалан, ацетилсалицил кислотасининг фаол моддаси кенг таъсир доирасига эга ва бугунги кунга қадар дори воситаларининг бир қисми сифатида юрак хасталикларидан азият чекаётган миллионлаб одамларнинг ҳаётини сақлаб қолмоқда.

Кардиолог маслаҳати:

  1. Мен гомеопатик воситалардан фойдаланишни эмас, балки далилларга асосланган дори воситаларидан фойдаланишни тавсия қилган бўлардим.
  2. Оилавий поликлиникалардаги тиббий текширувлар, жумладан, умумий қон рўйхати ва липид профили бўйича мақсадли скрининг ва текширувларни эътиборсиз қолдирманг.
  3. Юрак саломатлиги учун соғлом овқатланиш, жумладан, ҳайвонлар ва транс ёғларини, осон ҳазм бўладиган углеводларни, юрак-қон томир асоратлари ва ўлим учун хавф омили бўлиши мумкин бўлган тузни чеклаш керак.
  4. Жисмоний ҳаракатсизлик, яъни ҳаракатсиз турмуш тарзи ҳам касалликларнинг ривожланиши учун хавф омили бўлиши мумкин. Бир киши кунига 10 километргача пиёда юриши керак. Шу билан бирга, тез юриш муҳим аҳамиятга эга, буни мутахассислар гипертонияни даволашнинг дори-дармонсиз усули деб аташади.
  5. Стресс ва спиртли ичимликларни чеклаш лозим.
  6. Артериал фибрилациянинг асосий сабабларидан бири, яъни юракнинг ритмик тарзда урилмайдиган ҳолати артериал гипертензиядир. Беморларда бу инсульт хавфини оширади, чунки бундай ташхис қўйилган юрак миксер каби ишлайди. Ва агар қон қуюқ бўлса, унда тромблар пайдо бўлади. Бу тромблар шу жумладан мияда ҳам юзага келади. Шунинг учун бундай ташхисга эга беморлар соғлиғига кўпроқ эҳтиёт бўлиши керак.

 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг