Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«14 йилдан бери танишмиз» — Гурбангули Бердимуҳаммедов Шавкат Мирзиёевнинг фойдали маслаҳатини ёдга олди

«14 йилдан бери танишмиз» — Гурбангули Бердимуҳаммедов Шавкат Мирзиёевнинг фойдали маслаҳатини ёдга олди

Фото: Президент матбуот хизмати

Президентлар Шавкат Мирзиёев ва Гурбангули Бердимуҳамедов аввалига тор доирада, сўнг икки мамлакат расмий делегациялари иштирокидаги кенгайтирилган таркибда музокаралар ўтказгани ҳақида хабарлар бергандик.

Учрашувда Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳаммедов Шавкат Мирзиёев ҳақида гапирди.

— Биз бир-биримиз билан 2007 йилдан бошлаб, 14 йилдан бери танишмиз. У вақтда бошқа вазифаларда иш олиб борганмиз. Очиқ гапирсам, мен Шавкат Мирзиёевни масъулиятли раҳбар, ўз ишининг билимдони ва умуман инсон сифатида ҳурмат қиламан. У бизга кўп амалий ёрдам берган. Битта мисолни келтирмоқчиман, Шавкат Миромонович маслаҳатига кўра, пахта етиштиришга янгича ёндашиб, қишлоқ хўжалигида сезиларли ўсишга эришдик, — деди Гурбангули Бердимуҳамедов.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг


Изоҳлар мавжуд эмас