Aфғонистондан Швейцария фуқаролари Ўзбекистон орқали эвакуация қилинади
2021 йилнинг 19 август куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Aбдулазиз Камилов ва Швейцария Конфедерацияси Ташқи ишлар федерал маслаҳатчиси (вазири) Игнацио Кассис ўртасида телефон орқали мулоқот бўлиб ўтди.
Ташқи сиёсий идоралар раҳбарлари икки томонлама ҳамкорликнинг ҳозирги ҳолати ва уни ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилдилар. Швейцария фуқароларини Ўзбекистон ҳудуди орқали Aфғонистондан эвакуация қилиш билан боғлиқ ташкилий ва техник масалаларга алоҳида эътибор қаратилди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter