Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Акмал Жуманазаров аввалги лавозимидан озод этилди

Акмал Жуманазаров аввалги лавозимидан озод этилди

Акмал Жуманазаров Ўзбекистон энергетика вазирининг ўринбосари лавозимига тайинлангани ҳақида хабар бергандик.

Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорига кўра, Акмал Рўзиқулович Жуманазаров бошқа ишга ўтиши муносабати билан олдинги лавозими  — Вазирлар Маҳкамаси геология, энергетика, саноат ва унинг базавий тармоқларини ривожлантириш масалалари департаментининг бошлиғи лавозимидан озод қилинди.

Акмал Жуманазаровнинг аввалги лавозими бўйича белгиланган тиббий хизмат кўрсатиш шароитлари сақлаб қолинади, дейилади хабарда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг