Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Арманистон бугундан парламент бошқарувига ўтади

Арманистон бугундан парламент бошқарувига ўтади

Фото: «Sputnik»

Арманистонда бугун республиканинг янги раҳбари Армен Саркисяннинг инаугурация маросими бўлиб ўтади. У бунга қадар мамлакатнинг Буюк Британиядаги элчиси сифатида фаолият юритган. Бу ҳақда «Interfax.ru» хабар бермоқда.

2008 йилдан Арманистон президенти вазифасида ишлаб келаётган Серж Саргсяннинг ваколат муддати 9 апрель куни якунига етади. Янги президент бугундан вазифасига киришади ва амалдаги ҳукумат истеъфога чиқади. Беш кун ичида бош вазир президентга ўзининг янги ўринбосарлари ва вазирлар номзодларини тақдим этиши керак.

Эслатиб ўтамиз, 2015 йил ўтказилган референдумга кўра, Президент инаугурациясидан кейин мамлакатда парламент бошқаруви амал қилиши кучга киради. Янги бош вазир сайлови 17 апрел кунига белгиланган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг