Гурбангули Бердимуҳаммедовнинг Ўзбекистонга ташрифи санаси маълум қилинди

Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов 4-5 октябрь кунлари Ўзбекистонда расмий ташриф билан бўлади. Бу ҳақда Туркманистон марказий телеканалида эфирга узатилган янгиликлар дастурида эълон қилинди.
Ташқи ишлар вазири Рашид Мередовнинг сўзларига кўра, икки томон ўртасида савдо ва бошқа алоқаларининг ижобий динамикаси, маданият соҳаларида ўсишлар кузатилмоқда.
Президент Гурбангули Бердимуҳаммедовнинг Тошкентга расмий ташрифи доирасида бир қатор маҳаллий компаниялар, жумладан, Туркманистон-Ўзбекистон иқтисодий форуми ташкил этилиши маълум қилинган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter