Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Илҳом Алиев кутиб олинди

Илҳом Алиев кутиб олинди

Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев 8 ноябрь куни Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотининг навбатдаги саммитида иштирок этиш учун мамлакатимизга ташриф буюрди.

Тошкент халқаро аэропортида меҳмонни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов ва бошқа расмийлар кутиб олди.

Шундан сўнг, Олий мартабали меҳмон ўзи учун ажратилган қароргоҳга жўнаб кетди.

Президентимиз Шавкат Мирзиёев раислигида ўтадиган ИҲТ саммитида иштирок этиш учун бунга қадар, Қозоғистон Бош вазири Алихан Смаилов, Покистон Бош вазири Анвар ул-Ҳақ Какар, Қирғизистон Президенти Садир Жапаров, Туркия Президенти Ражаб Тоййип Эрдўған пойтахтимизга етиб келгани хабар қилинган эди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг