Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Иордания Подшоҳи Ўзбекистонга давлат ташрифини якунлади

Иордания Подшоҳи Ўзбекистонга давлат ташрифини якунлади

Иордания Подшоҳи Абдулла II ибн ал-Ҳусайннинг Ўзбекистонга давлат ташрифи ниҳоясига етди.

Куни кеча давлат раҳбарлари Самарқанднинг диққатга сазовор жойларига ташриф буюрдилар. Бугун бўлиб ўтган самарали музокараларда ҳамкорликни ривожлантиришнинг устувор ва истиқболли йўналишлари белгиланди, икки томонлама муносабатларни янги босқичга олиб чиқишга келишиб олинди.

Тадбирлар якунлангач, Самарқанд халқаро аэропортида олий мартабали меҳмонни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев кузатиб қўйди.

Шу билан Президент Мирзиёев Самарқандга сафарини якунлаб, Тошкентга қайтиб келди. 

 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг