Италия президенти Ўзбекистонга келди
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Италия Республикаси Президенти Сержо Маттарелла 9 ноябрь куни расмий ташриф билан Ўзбекистонга келди.
Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
Ташриф доирасида олий даражадаги музокаралар бўлиб ўтади.
Кун тартибидан Ўзбекистон билан Италия ўртасидаги стратегик шериклик муносабатларини янада ривожлантириш ва устувор йўналишларда ўзаро манфаатли ҳамкорликни кенгайтириш масалалари ўрин олган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter