Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Италия ташқи ишлар вазири Ўзбекистонга миннатдорчилик билдирди

Италия ташқи ишлар вазири Ўзбекистонга миннатдорчилик билдирди

4 сентябр куни Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Aбдулазиз Камилов Италия Ташқи ишлар ва халқаро ҳамкорлик вазири Луижи Ди Майо билан учрашув ўтказди.

Музокараларда сиёсий-дипломатик, савдо-иқтисодий, таълим, туризм ва бошқа соҳалардаги Ўзбекистон-Италия ҳамкорлигининг долзарб жиҳатлари муҳокама қилинди.

Томонлар турли даражаларда бўлиб ўтажак тадбирлар жадвали, шу жумладан, Тошкент шаҳрида ўтказилиши режалаштирилган ташқи сиёсат маҳкамалари раҳбарлари даражасида «Италия – Марказий Осиё» иккинчи вазирлар учрашуви юзасидан фикр алмашдилар.

Минтақавий хавфсизлик масалалари, хусусан, Aфғонистондаги вазият кўриб чиқилди. Италия томони Европа мамлакатлари ва бошқа давлатлар фуқароларини эвакуация қилиш жараёнини ташкил етишда кўрсатилган салмоқли ёрдам учун Ўзбекистонга миннатдорлик билдирди. Томонлар Aфғонистон йўналишидаги алоқаларни, шу жумладан, минтақавий хавфсизлик ва барқарорликни таъминлаш, шунингдек Aфғонистонга инсонпарварлик юкларини етказиб беришда ҳамкорликни давом еттиришга тайёр еканликларини маълум қилдилар.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг