Жаҳон савдо ташкилоти бош директори билан учрашув ўтказилди
Президент администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева Жаҳон савдо ташкилоти бош директори Нгози Оконжо-Ивеала билан учрашди.
Мулоқот давомида Ўзбекистоннинг ушбу ташкилотга аъзо бўлиш жараёни қандай кетаётгани ҳамда олдинда турган якуний вазифалар муҳокама қилинди.
«Бизни доимий қўллаб-қувватлаб, экспертлик кўмагини бераётган қадрли Оконжо-Ивеала хонимга миннатдорлик билдираман. Бу йўлнинг катта қисмини босиб ўтдик, бундан кейин шаҳдимизни сусайтирмасдан, бошланган ишни ниҳоясига етказишимиз жуда муҳим», — деб ёзди Саида Мирзиёева.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter