Курдлар Туркия ҳарбий патрули ва жангарилар штабига ҳужум қилди

Бугун, 29 март куни курд жангарилари Сурия шимолида турк ҳарбий қисмлари ва Сурия озодлик армияси жангариларига ҳужум қилди. Бу ҳақда «Aif.ru» сайти хабар бермоқда.
Маълум бўлишича, Жиндерес-Африн шоссесида турк ҳарбий патрули ҳужумга учраган, натижада икки аскар ҳалок бўлган, олти нафари эса жароҳатланган.
Худди шундай ҳужум Сурия озодлик армияси деб аталадиган мухолифат штабига ҳам амалга оширилган. Натижада етти жангчи ҳалок бўлган.
Эслатиб ўтамиз, 19 март куни Туркия президенти Ражаб Эрдўғон «Сурия шимолидаги амалиётлар Манбиж, Айн ал-Араб, Телл-Обод, Рас ал-Айн ва Қамишлидан ўтувчи коридор тозалангунга қадар давом этади», — дея баёнот берганди.
Туркиянинг Суриядаги ҳарбий амалиётлари жорий йилнинг 20 январидан бошланиб, Туркия-Сурия чегараси бўйлаб хавфсиз ҳудуд яратиш ва Африн туманини курд жангариларидан тозалашни мақсад қилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter