КХДР Корея яриморолини ядро қуролларидан холи ҳудудга айлантириш истагида (видео)
КХДР АҚШ билан музокаралар кетаётган даврда ракета-ядровий дастурини музлатишга тайёрлигини эълон қилди. Ўз навбатида Доналд Трамп бунинг учун расмий Пхенянни олқишлади, дея хабар бермоқда «Euronews».
Бундан ташқари, КХДРнинг Корея яриморолини ядро қуролларидан холи ҳудудга айлантириш истаги борлиги ҳам қайд этилди. Бу ҳақда Жанубий Корея Миллий Хавфсизлик Кенгаши раҳбари маълум қилди. У, шунингдек, Шимолий Корея режими Қўшма Штатлар билан мулоқотни бошлаш истаги борлигини айтди.
Бунга жавобан Доналд Трамп «Twitter»даги саҳифасида қуйидаги фикрларни баён қилди: «Мен Жанубий ва Шимолий Кореянинг бу баёноти ижобий деб ҳисоблайман. Пхенян билан муносабатларимиз қуруқ гаплар туфайли узоқлашиб кетди. Агар ушбу гапирилаётган гаплар ҳақиқат бўлса, бу Шимолий Корея ва бутун яриморол учун жуда яхши».
Possible progress being made in talks with North Korea. For the first time in many years, a serious effort is being made by all parties concerned. The World is watching and waiting! May be false hope, but the U.S. is ready to go hard in either direction!
— Donald J. Trump (@realDonaldTrump) 6 марта 2018 г.
Пхенянда бўлиб ўтган музокараларда Жанубий Корея делегациясига бошчилик қилган мулозим икки давлат раҳбарлари ўртасида апрел ойининг охирида юқори даражадаги учрашув ташкил этилиши ҳақида хабар берди. Бу кореялараро учинчи саммит бўлади.
Эслатиб ўтамиз, икки давлат делегацияларининг учрашуви Корея ишчи партияси штаб-квартирасида ташкил этилди. Учрашув доирасида Ким Чен Ин билан тўрт соатлик музокаралар бўлиб ўтди. 6 март куни Жанубий Корея делегацияси қўшни давлатга ташрифини якунлади ва Сеулга қайтиб келди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter