Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Марказий Осиё раҳбарларининг 4-маслаҳат учрашуви бўлиб ўтади

Марказий Осиё раҳбарларининг 4-маслаҳат учрашуви бўлиб ўтади

Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг навбатдаги 4-маслаҳат учрашуви шу ойда Қирғизистонда бўлиб ўтади.

21 июль куни Иссиқкўл кўли бўйидаги Чўлпонота курорт шаҳрида ўтказилиши режалаштирилган саммитда Ўзбекистон, Қирғизистон, Қозоғистон, Тожикистон ва Туркманистон раҳбарлари қатнашади.

Эслатиб ўтамиз, олдинги учрашув 2021 йил августда Туркманистон пойтахти Ашхобод шаҳрида бўлиб ўтган. Саммитда минтақавий ва халқаро масалалар кўриб чиқилиши кутиляпти.

Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг маслаҳат учрашувини ўтказиш ташаббуси Шавкат Мирзиёевдан чиққан эди. Биринчи саммит Остона, иккинчиси Тошкент ва учинчиси Ашхободда бўлиб ўтган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Шавкат Мирзиёев ва Садир Жапаров мазкур саммитга тайёргарлик кўриш жараёнини телефон орқали муҳокама қилган эди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг