Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистоннинг МДҲда раислиги давридаги тўртта асосий мақсадни айтиб ўтди

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистоннинг МДҲда раислиги давридаги тўртта асосий мақсадни айтиб ўтди

Фото: Президент матбуот хизмати

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Ашҳободдаги МДҲ аъзо-давлатлар раҳбарлари саммитида нутқ билан чиқар экан, 2020 йилда Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигидаги раислиги даврида қайси масалаларга диққат-эътиборини қаратиши тўғрисида сўзлаб берган. Бу ҳақда «Спутник» хабар берди.

Ўзбекистон раҳбари ўз чиқиши давомида Ўзбекистон Республикаси Ҳамдўстликнинг замонавий дунёдаги ролини юқори баҳолашини ва шу билан бирга, МДҲнинг ривожланиши бўйича янгиланган концепцияни тезроқ қабул қилиниши тарафдори эканлигини маълум қилди.

«Илгариги концепция 10 йил муқаддам қабул қилинган эди. У замонавий воқеликларга жавоб бермайди. Биз барча жабҳаларда кўптомонлама, шу жумладан, МДҲ доирасида иккитомонлама асосда ўзаро муносабатларнинг ривожланиши тарафдоримиз», — дея таъкидлади Шавкат Мирзиёев.

У Ўзбекистоннинг МДҲда раислиги даврида ривожлантирмоқчи бўлган мақсадли йўналишларни санаб ўтди. Буларнинг қаторида:

  •  савдо-иқтисодий муносабатларни мустаҳкамлаш ва кучайтириш, жумладан, транспорт ва логистика масалаларини ишлаб чиқиш;
  • қолган барча тузулмаларнинг самарали фаолиятини тасаввур қилиб бўлмайдиган йўналиш - илмий-техник ҳамкорликни ривожлантириш;
  • минтақавий хавфсизлик, трансчегаравий тахдидлар – терроризм, наркотрафик, жиноятчилик кабиларга қарши кураш.

«Биз куни-кеча қўштирноқ ичидаги «демократик сайловлар»и ўтган Афғонистондаги вазият юзасидан ҳам ташвишдамиз. Натижалар қандай бўлади, у ердаги, айниқса мамлакат шимолидаги вазият қандай ўзгаради қабилидаги саволлар бизни хавотирга солади, шубҳасиз» – деди Ўзбекистон президенти.

У дўстона қабул учун туркман ҳамкасби Гурбангули Бердимуҳамедовга ўз миннатдорчилигини билдирар экан, Туркманистон бу йилги МДҲ давлат раҳбарлари форумига юқори марра қўйганини ва Ўзбекистонга эндиликда бу маррага мос бўлиш осон бўлмаслигини айтиб ўтди. Умуман олганда, Ўзбекистоннинг Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигидаги раислиги даврида — йил давомида 60 га яқин тадбир, хусусан, МДҲ аъзо-давлатлари вилоятлари биринчи форуми ҳамда мамлакатлар савдо-саноат палаталари раисларининг мажлиси ўтказилиши режалаштирилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг