Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Мирзиёев Трампга таъзия мактуби йўллади

Мирзиёев Трампга таъзия мактуби йўллади

Президент Шавкат Мирзиёев АҚШ раҳбарига таъзия мактуби йўллади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Америка Қўшма Штатларининг марказий ва жанубий штатларида рўй берган ҳалокатли торнадолар оқибатида кўплаб инсонлар қурбон бўлгани, жароҳат олгани ва катта талафотлар кўрилгани муносабати билан Президент Дональд Трампга таъзия мактуби йўллади.

Давлатимиз раҳбари вафот этганларнинг яқинларига сабр-тоқат ва бардамлик, жароҳат олганлар тез фурсатда шифо топишини тилади. 

Эслатиб ўтамиз, АҚШда бир кун аввал торнадолар оқибатида камида 31 киши ҳалок бўлгани хабар берилганди. Энг кўп қурбон кузатилгар штат Миссури бўлиб, у ерда 12 киши ҳалок бўлган. Канзас штатида кучли чанг бўрони сабаб бўлган йирик ҳалокатда саккиз киши ҳалок бўлди. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг