Мудофаа вазирлиги тизимида йирик тайинловлар амалга оширилди
![Мудофаа вазирлиги тизимида йирик тайинловлар амалга оширилди](http://static.xabar.uz/crop/1/4/720_460_95_1427813031.jpg)
Мудофаа вазирлиги тизимида қатор йирик тайинловлар амалга оширилди. Бу ҳақда вазирлик ахборот хизмати хабар қилди.
Президентнинг тегишли ҳужжатларига асосан:
Норбоев Алишер Тўхтаевич ҳамда Бозорбоев Зоиржон Гулимматович Мудофаа вазирининг ўринбосарлари лавозимларига тайинланди.
Бунга қадар Алишер Норбоев Қуролли Кучлар Бош штаби артиллерия бошқармаси бошлиғи – артиллерия қўмондони, Зоиржон Бозорбоев эса Мудофаа вазирлиги Моддий-техник таъминот бош бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритган.
Шунингдек, Зиябоев Фаррух Нортожиевич Қуролли Кучлар Бош штаби бошлиғининг ўринбосари – Оператив бош бошқармаси бошлиғи;
Шерматов Фарҳоджон Ортиқович Қуролли Кучлар Шимоли-ғарбий ҳарбий округи қўшинлари қўмондони;
Хамраев Абдулла Адхамович Олий ҳарбий авиация билим юрти бошлиғи лавозимларига тайинланди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter