Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Никол Пашинян Ўзбекистон президентини Мустақиллик куни билан табриклади

Никол Пашинян Ўзбекистон президентини Мустақиллик куни билан табриклади

Фото: Президент матбуот хизмати

30 август куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Арманистон Республикаси Бош вазири Никол Пашинян билан телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди.

Арманистон Ҳукумати раҳбари Ўзбекистон етакчисини яқинлашиб келаётган миллий байрам – Мустақиллик куни билан самимий табриклаб, халқимизга тинчлик-осойишталик, фаровонлик ва равнақ тилади.

Икки томонлама муносабатларни ва халқаро ташкилотлар доирасидаги ҳамкорликни ривожлантиришнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди.

Амалий ҳамкорликни илгари суришнинг муҳим жиҳатларига алоҳида эътибор қаратилди.

Ўзаро савдо ҳажмини ошириш, ишбилармон доиралар ва етакчи корхонларни фаол жалб қилган ҳолда кооперация лойиҳаларини амалга ошириш, савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш учун самарали механизмларни шакллантиришдаги мавжуд имкониятлар қайд этилди.

Минтақавий кун тартиби ва кўп томонлама тузилмалар доирасидаги мулоқотни кенгайтириш юзасидан ҳам фикр алмашилди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг