Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қуролли Кучлари академиясида НАТО қўмондонлиги билан видеоконференция уюштирилди

Қуролли Кучлари академиясида НАТО қўмондонлиги билан видеоконференция уюштирилди

Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

Буюк Британия Қироллик ҳарбий академияси мутахассислари Ўзбекистон Қуролли Кучлари академияси профессор-ўқитувчилари таркиби билан машғулотлар ўтказиш учун юртимизга ташриф буюрди. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати маълум қилди. 

Қироллик ҳарбий академияси профессорлари Эд Флинт ҳамда Дункан Андерсон Қуролли Кучлари академиясида ҳарбий таълим олаётган курсантлар учун яратилган шарт-шароитлар билан танишди.

Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

Академия профессор-ўқитувчилари билан ўтказилган машғулотлар давомида сўнгги пайтларда кўп тилга олинаётган ва дунё аҳли учун катта муаммога айланиб улгурган «Гибрид урушлари» мавзусига алоҳида тўхталди. Бу бўйича дунё миқёсида амалга оширилаётган саъй-ҳаракатлар ва уларнинг натижалари қайд этилди. Академия профессор-ўқитувчилари мазкур долзарб мавзу юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини билдириб ўтдилар.

Машғулотнинг иккинчи кунида Нидерландиянинг Брюнсюм шаҳридаги НАТОнинг Бирлашган кучлар қўмондонлиги билан видеоконференция ҳам уюштирилди. Унда НАТО мутахассисларининг юртимизга галдаги режалаштирилган ташрифи олдидан «Амалиётларни режалаштириш жараёни» мавзусида услубий-йўриқнома машғулоти ўтказилди. Видеоконференцияни НАТО мутахассислари Мишель Тереза Уард, Лежик Боярский ва Грзегорц Ремизевскийлар олиб борди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг