Ўзбекистон қуролли кучлари Афғонистон жангариларига қарши тура олади – эксперт
Россия президентининг Aфғонистон бўйича махсус вакили З.Кабулов Aфғонистондан жангариларнинг Марказий Осиё давлатларига эҳтимолий ҳужуми ҳақида гапирди.
«Aфғонистондан келган жангарилар агар Тожикистон, Ўзбекистон ва Қирғизистон ҳудудига кириб борса, мавжуд ҳужжатлар ва келишувларга мувофиқ Россия уларга қарши чиқади», деди у.
Шунингдек, эксперт: «биз Ўзбекистоннинг ўз қуролли кучларига эга эканлигини (айтишларича ёмон эмас) унутмаслигимиз керак. Бу бир. Ўзбекистоннинг Aфғонистон билан чегараси 150 км. Бу – ҳарбий ҳаракатлар сурати чекланган дегани. Биз Ўзбекистон қуролли кучлари бу кириб келаётган жангарилар билан курашишга қодирлигига ишончимиз комил», дея қўшимча қилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter