Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистон ТИВ Таиланд ва Камбоджа ўртасидаги қуролли тўқнашув юзасидан баёнот берди

Ўзбекистон ТИВ Таиланд ва Камбоджа ўртасидаги қуролли тўқнашув юзасидан баёнот берди

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Таиланд ва Камбоджа ўртасидаги чегарада юз берган қуролли тўқнашув муносабати билан юзага келган вазиятни диққат билан кузатиб бораётганини маълум қилди. Дипломатик идора «барча томонларни вазиятни тинч йўл билан ҳал қилишга ва халқаро ҳуқуқ нормаларига риоя қилишга» чақирмоқда.

«Мамлакатимизнинг Бангкокдаги Бош консулхонаси маълумотларига кўра, ҳозирги вақтда Таиланд ва Камбоджада истиқомат қилаётган Ўзбекистон фуқаролари орасида жабрланганлар мавжуд эмас. Таиланд пойтахти ва туризм марказларида вазият барқарор бўлиб, хорижий сайёҳлар учун хавф-хатар мавжуд эмас.

Шу билан бирга, Ўзбекистон фуқароларидан Камбоджа билан чегарадош ҳудудларга сафар қилмасликни ва расмий хабарларни кузатиб боришни сўраймиз», – дейилади Ўзбекистон ТИВнинг расмий баёнотида.

Ўз навбатида, фуқаролардан учун фавқулодда вазиятларда Ўзбекистоннинг Бангкокдаги Бош консулхонасига (+66-2) 675-3995 ёки (+66-2) 675-3996 рақамлари орқали мурожаат қилиш сўралган.

Маълумот учун, кеча, 24 июль куни Камбоджа ва Таиланд чегарасида қуролли тўқнашув юз берган ва томонлардан тинч аҳоли вакиллари қурбон бўлаётгани айтилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг