Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистон ва Туркия президентлари Хивада (фото)

Ўзбекистон ва Туркия президентлари Хивада (фото)

Фото: Президент матбуот хизмати

Президент Шавкат Мирзиёев рафиқаси билан бирга 30 март куни Хоразмга борди.

Урганч халқаро аэропортида Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон ва унинг рафиқаси тантанали кутиб олинди. Миллий қўшиқ ва рақслар ижро этилди. Йиғилганлар ўзбек ва турк халқлари дўстлигини олқишлади.

Давлат раҳбарлари бугун биргаликда Хивадаги қадимий обидаларни зиёрат қилади. Маълумки, Хива шаҳри Турк дунёсининг маданий пойтахти деб эълон қилинган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг