Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистондаги сиёсий партиялар имзо йиғиб бўлди

Ўзбекистондаги сиёсий партиялар имзо йиғиб бўлди

Ўзбекистон Либерал-демократик партияси

Ўзбекистонда депутатликка номзодларни қўллаб-қувватловчилар имзоларини тўплаш жараёни якунланди. Сиёсий партиялар томонидан Марказий сайлов комиссиясига ҳужжатларни топширишнинг сўнгги муддати 17 август ҳисобланади.

2024 йил 27 октябр куни Ўзбекистонда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва маҳаллий кенгашлари учун сайловлар бўлиб ўтади. Марказий сайлов комиссияси маълум қилишича, ўтказиладиган сайловларнинг муҳим жараёнларидан бири — сиёсий партиялар томонидан депутатликка номзодларни қўллаб-қувватловчилар имзоларини тўплаш жараёни ниҳоясига етган.

Сайлов кодексининг 68-моддасига кўра, сиёсий партия сайловда ўз иштирокини қўллаб-қувватловчи камида 40 минг вакилнинг имзосини тўплаган тақдирда депутатликка номзод кўрсатиши мумкин.

Марказий сайлов комиссиясининг 26 июлдаги тегишли қарори билан тасдиқланган сайловларни ўтказиш календар режасига мувофиқ, сиёсий партиялар томонидан Марказий сайлов комиссиясига ҳужжатларни топширишнинг сўнгги муддати 17 август ҳисобланади.

Имзо тўплашда беш партия — Ўзбекистон Либерал-демократик партияси, Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партияси, Ўзбекистон Халқ демократик партияси, Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партияси, Ўзбекистон Экологик партияси иштирок этди.

Корхоналар ва ташкилотлар, боғлар-у бозорлар, шунингдек, одам гавжум бўлган бошқа жамоат жойларида имзолар тўпланди. Бу сафар танланган жойлар янада кўпроқ одамлар сайловнинг ушбу босқичи ҳақида хабардор бўлиши ва бевосита имзо тўплаш жараёнларида ўзлари иштирок этишлари учун имконият яратиб берди.

Гавжум жойларда ахборот стендлари ва плакатлар ўрнатилган ҳамда хоҳловчиларга визуал тарзда тайёрланган тарқатма материалларни ҳам олиш имконияти тақдим этилган. Шунингдек, фуқаролар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишлари, у ёки бу партия учун ўз имзосини қолдиришлари мумкин бўлган.

Марказий сайлов комиссиясига кўра, имзо тўплаш номзодлар ва сайловчилар ўртасида «боғловчи бўғин» вазифасини ўтовчи муҳим жараён ҳисобланади. Асосийси, фуқаролар сиёсий партияларнинг мақсад ва вазифалари, қадриятлари тўғрисида тасаввур ҳосил қиладилар.

«Миллий тикланиш» демократик партияси

Қолаверса, бу жараёнда электоратнинг қўллаб-қувватлаши муҳим ҳисобланади. Имзоларни йиғиш шунчаки расмиятчилик эмас, балки фуқароларнинг ишончини ва хайриҳоҳлигини ифода этишидир.

Ўзбекистон Халқ-демократик партияси

Бундан ташқари, фуқароларнинг имзо тўплашдаги фаол иштироки сиёсий жараёнларга қизиқишнинг ортганлиги ва жамият ўзгаришларининг бир қисми бўлишга тайёрлигидан далолат беради.

«Адолат» Социал-демократик партияси
Ўзбекистон Экологик партияси

Парламент сайловида иштирок этиш учун имзо тўплаш сайлов жараёнининг муҳим босқичи бўлиб, кенг жамоатчилик орасида сиёсий партияни реал қўллаб-қувватлаш муҳим аҳамият касб этади. Мазкур жараён сиёсий партияларни фуқаролар билан фаол мулоқот қилишга, сайловолди дастурини шакллантиришда яқиндан фикр алмашишга ундайди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг