Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистонликлар сентябр ойидан Иорданияга визасиз бориши мумкин

Ўзбекистонликлар сентябр ойидан Иорданияга визасиз бориши мумкин

Ўзбекистон фуқаролари 2025-йил 25-сентябрдан бошлаб Иорданияга визасиз бориши мумкин. Бу маълумотни Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Аҳрор Бурхонов тасдиқлади.

Унинг аниқлик киритишича, Ўзбекистон ва Иордания ўртасида визасиз режимни жорий этиш тўғрисидаги битим имзоланганидан 30 кун ўтиб 25-сентябрдан кучга киради. Ўзбекистонликлар Иорданияда 30 кунгача визасиз қолиши мумкин бўлади.

26-август куни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Иордания подшоҳи Абдулла II ибн ал-Ҳусайннинг музокаралари давомида икки мамлакат ўртасида визасиз режим жорий қилиниши ишбилармонлик алоқалари ҳамда ўзаро сайёҳлар оқимининг кўпайишига хизмат қилиши таъкидланганди.

Айни пайтда Ўзбекистон ва Иордания ўртасида дипломатик паспорт эгалари учун визасиз тартиб жорий этилган. Бу ҳақда тегишли битим 2025-йил 3-феврал куни Оммон шаҳрида имзоланганди. Президентнинг 2025-йил 30-июлдаги қарори билан Ўзбекистон ҳукумати билан Иордания Ҳошимийлар подшоҳлиги ҳукумати ўртасида дипломатик паспорт эгаларининг визасиз сафарлари тўғрисидаги битим тасдиқланган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг