Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистонликларни ҳақорат қилган шахс бўйича Россия томонига нота юборилди – ТИВ

Ўзбекистонликларни ҳақорат қилган шахс бўйича Россия томонига нота юборилди – ТИВ

Ўзбекистон ТИВ Россияга ўзбекистонликларни ҳақорат қилган шахс бўйича нота юборди. Бу ҳақда вазирлик расмийси Аҳрор Бурҳонов маълум қилди.

Бурҳоновнинг маълум қилишича, Россия ТИВга йўлланган расмий нотада видеодаги шахсни аниқлаб, унга нисбатан қонуний чоралар кўриш сўралган.

«Ўзбекистон фуқаролари дунёнинг қайси нуқтасида бўлишидан қатъи назар, давлатимиз ҳимоясида ҳисобланади. Агар ҳуқуқ ва эркинликларингиз, қонуний манфаатларингиз ёки шаънингиз хорижда бузилса, дарҳол ўша мамлакатнинг ваколатли ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларига, шунингдек, Ўзбекистоннинг дипломатик ваколатхоналари ёки консуллик муассасаларига мурожаат қилишингизни сўраймиз», — деди вазирлик матбуот котиби Аҳрор Бурҳонов.

Эслатиб ўтамиз, ўтган ойда интернетда бир россиялик бир фуқарони тинимсиз ҳақорат қилаётгани, унда икки марта Ўзбекистон номи тилга олиниб, ҳақоратланаётган ишчининг ўзбекистонликлигига ишора қилингани ва «сен русларнинг қулисан» деб таҳқирлангани муҳокамаларга сабаб бўлганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг