ЎзЛиДеп бош вазирликка Абдулла Арипов номзодини кўрсатди
Бугун 18 январь куни Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси сиёсий кенгашининг мажлиси бўлиб ўтди.
Мажлисда Конституциянинг 98-моддасига асосан, Ўзбекистон Республикаси Бош вазири номзодини кўрсатиш масаласи кўтарилди.
Xabar.uz мухбирига кўра, тадбирда Абдулла Арипов номзоди сайловда ғалаба қозонган партия номидан Ўзбекистон Республикаси Президентига кўриб чиқиш учун тақдим этилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter