Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Президент администрацияси раҳбарининг фармойишлари билан янги тайинловлар амалга оширилди

Президент администрацияси раҳбарининг фармойишлари билан янги тайинловлар амалга оширилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти администрацияси раҳбарининг фармойишлари билан бир қатор лавозимларга тайинловлар амалга оширилди.

Улуғбек Миркамалович Арипов Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси раисининг комплаенс ва коррупцияга қарши ички назорат бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Комплаенс хизмати шўба мудири лавозимидан озод этилди;

Жамшид Жахонгирович Мирзаев Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси раисининг ўринбосари лавозимига тайинланди;

Атабек Валижанович Аллаберганов бошқа ишга ўтиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси раисининг ўринбосари лавозимидан озод этилди;

Сардор Алишерович Мирзаев Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Комплаенс хизмати шўба мудири лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси раисининг ўринбосари лавозимидан озод этилди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг