Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Президент Бухорода видеоселектор ўтказмоқда

Президент Бухорода видеоселектор ўтказмоқда

Фото: Президент матбуот хизмати.

Бухоро шаҳрида Президент Шавкат Мирзиёев раислигида озиқ-овқат маҳсулотларини кўпайтириш орқали нарх-наво барқарорлигини таъминлаш ҳамда аҳоли ва иқтисодиёт тармоқларини энергия ресурслари билан кафолатли таъминлаш масалалари юзасидан видеоселектор йиғилиши бошланди.

Сув ресурслари йилдан йилга камайиб бораётгани оқибатида озиқ-овқат танқислиги кўплаб давлатларда кун тартибидаги энг асосий масалалардан бирига айланмоқда.

Бундай шароитда мамлакатимизда пахта ва ғалла майдонларини қисқартириш ҳисобига аҳолига деҳқончилик қилиши учун 200 минг гектар ер майдонлари ажратилди. Натижада:

- 700 минг нафар аҳоли доимий, яна 1,3 миллион нафари мавсумий иш билан таъминланди;

- 605 минг нафар (90 фоиз) деҳқонларнинг даромадлари кўпайди;

- картошка билан ўзини ўзи таъминлайдиган туманлар 112 тага, пиёз билан – 144 тага ва сабзи билан – 146 тага етказилди.

Шу билан бирга, бугунги кунда 94 та туман ва шаҳар ўзини аҳолисини картошкага бўлган талабини таъминлай олмайди, 62 таси пиёз, 60 таси сабзи, 84 таси гўшт, 139 таси парранда гўшти ва тухумни бошқа ҳудудлардан олиб келади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг