Президент ҳокимларга қўйилаётган талабга тўхталди
Президент Шавкат Мирзиёев айни вақтда Тошкент шаҳри, Учтепа туманидаги фаоллар йиғилишида иштирок этмоқда. Давлат раҳбари ҳокимлар томонидан олиб борилаётган ишлар ва уларга қўйилаётган талабларга тўхталиб ўтди.
«Ҳоким қачон ухлашини одамлар тугул, уни олиб юрадиган ҳайдовчи ҳам билмай қолиши керак. Ҳамма ҳам бу ишни эплай олмайди.
Ҳоким одамларни юракдан яхши кўриши керак, у бошқача критерий билан ишлай олмайди.
Мен жуда оғир вақтда Мирзо Улуғбек туманида ҳоким бўлиб ишлаганман. Ўшанда кимдир келиб мендан: «Қандай муаммонг бор?» деб сўрамаган. Сўрайдиган одамнинг ўзи йўқ эди.
Ҳоким қаттиқ ишлаши керак. Давлат юритаётган сиёсат ҳокимнинг ишида кўринади», — деди Шавкат Мирзиёев.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter